Миланнинг «Интер» клуби сафида сўнгги уч йилни ўтказган Давиде Фраттези бир пайтлар, 2014 йилга қадар болалар футболидаги фаолиятини бошлаган Римнинг «Лацио» клубига қайтди.
У ўша даврларни эслайди ва ҳозирги трансферини айнан уйга қайтиш сифатида баҳоламоқда.
«Мен уйга қайтдим. «Джустиниана»да машғулот ўтказган пайтларимда юрган барча кўчаларни эслайман. Мен энди улғайган ҳолда қайтяпман.
26 ёшимда ўз зиммамга бошқача масъулият олиш вақти келди», — дея Давиде Фраттезининг сўзларини келтиради cittaceleste.it.













