Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Тосин Адарабиойога ишонч билдирмаяпти. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотига кўра, Адарабиойо жорий ёзда "Челси"ни тарк этишга тайёр. Сўнгги кунларда футболчига А Серия вакилларидан иккита таклиф тушган, аммо юқори маош асосий муаммога айланмоқда. У Лондонда йилига 6 миллион евро олади, бу эса Италия клублари учун жуда катта маблағдир.
Ўтган мавсумда 28 ёшли Адарабиойо барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифига айланган.
Ҳимоячининг "Челси" билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt мутахассислари футболчининг трансфер қийматини 16 миллион еврога баҳоламоқда.













