Кириш Регистрация
16/08 19:00 Насаф 1-2 Пахтакор
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи

Каррагер "Арсенал"га маслаҳат берди

Баҳо:
+ | -

Англиялик собиқ футболчи Жейми Каррагер Лондоннинг "Арсенал" клуби Майлз Льюис-Скеллини қўйиб юбормаслиги керак, деб ҳисоблайди.

Миш-мишларга ишонадиган бўлсак, чап қанот ҳимоясида ва ярим ҳимояда ўйнай оладиган 19 ёшли футболчи "тўпчилар" сафини тарк этиши мумкин.

— Мен "Арсенал" у билан хайрлашиш ҳақида ҳатто ўйлаб кўришига ҳам ишонмайман. Уни салоҳияти жуда юқори — буни англаш учун унинг шу кунгача эришган ютуқларига қарашнинг ўзи кифоя. Фақатгина ҳақиқатан ҳам ўта иқтидорли футболчигина унинг ёшида бундай даражада тўп сура олади, — деди Каррагер The Overlap подкастида.

Майлз Льюис-Скеллининг амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган, Transfermarkt порталидаги трансфер баҳоси эса 45 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 12:09, 16.08.2026.
Ўқилди: 400 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик