Кириш Регистрация

"Челси" вингери Педру Нету "Ал-Ҳилол" нишонида

Баҳо:
+ | -

"Челси" футболчиси Педру Нету "Ал-Ҳилол" клубининг қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Саудия Арабистони клуби 26 ёшли вингерни ўз сафига қўшиб олишга жиддий даъвогарлик қилмоқда, деб хабар беради инсайдер Фабрицио Романо. "Ал-Ҳилол"нинг шорт-листидан ҳужум қанотининг уч нафар футболчиси ўрин олган бўлиб, португалиялик вингер улардан биридир.

Трансфернинг тақдири "Челси"нинг молиявий талабларига боғлиқ бўлади. Нетуга "Манчестер Сити" ҳам қизиқиш билдирган эди, аммо "шаҳарликлар" белгиланган нархни жуда юқори деб ҳисоблашди. Tаниқли Transfermarkt портали Педрунинг қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

"Ал-Ҳилол" Саудия чемпионатининг ўтган мавсумини иккинчи ўринда якунлади. Симоне Индзаги жамоаси янги мавсумни "Ал-Файсали" устидан қозонилган ғалаба (4:2) билан бошлади.

Киритилди: 12:17, 16.08.2026.
Ўқилди: 394 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6946]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3364]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3106]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2958]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2121]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1961]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1929]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1904]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1776]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1700]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик