Кириш Регистрация

"Реал", "Барселона" ва "Атлетико" бир футболчига қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

"АЗ Алкмаар" ярим ҳимоячиси Кес Смит Испания Ла Лигаси грандларининг трансфер нишонида бўлиб турибди.

Журналист Хосе Феликс Диаснинг хабар беришича, 20 ёшли футболчига "катта учлик"нинг барча вакиллари — "Барселона", Мадриднинг "Реал" ва "Атлетико" клублари даъвогарлик қилмоқда. Шунга қарамай, трансфер ушбу ёзда амалга ошиши амримаҳол: "қаймоқранглилар" таркибни тўлиқ шаклланган деб ҳисоблашмоқда ва кутилмаган ҳолатлар бўлмаса, ҳеч кимни сотиб олишни режалаштиришмаяпти; "кўк-анорранглилар" бор эътиборини Родрининг трансферига қаратган; "матрасчилар" эса майдон марказини Мортен Юльманн билан кучайтириб олишди ва у учун 40 миллион евро тўлашди.

Transfermarkt талқинига кўра Кес Смитнинг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади, аммо "АЗ Алкмаар" бундан анча кўп — 60 миллион евро сўрамоқда. Нидерландиялик футболчининг шартномаси 2028 йилда ниҳоясига етади.

Киритилди: 12:19, 16.08.2026.
Ўқилди: 1312 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7126]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3470]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3249]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3036]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2180]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2173]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2073]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2022]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2003]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1958]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик