Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро

Нико Эльведи АПЛга йўл олмоқда

Баҳо:
+ | -

Флориан Плеттенбергнинг хабарига кўра, Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клуби марказий ҳимоячиси Нико Эльведи фаолиятини «Лидс»да давом эттиради.

Битим суммаси 10 миллион евро ва кейинги сотувдан 15 фоизни ташкил этади.

Ҳозирда томонлар керакли ҳужжатларни расмийлаштиришни якунлашмоқда, 2029 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайдиган футболчининг ўзи эса тиббий кўрикка тайёргарлик кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Швейцария терма жамоаси аъзоси 2015 йилнинг ёзида клуб тизимига келиб қўшилган эди — ўшандан бери у асосий жамоа таркибида 364 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Нико ушбу мавсумлараро танаффусда «Лидс»нинг тўртинчи янги харидига айланади — бунгача жамоага Гарри Уилсон (эркин агент), Тарик Мухаремович (37 млн) ва Жеймс Траффорд (46,7 млн) келиб қўшилган эди.

Киритилди: 12:45, 16.08.2026.
Ўқилди: 505 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик