Кириш Регистрация
15/08 19:00 Қўқон-1912 2-1 Локомотив
16/08 19:00 Насаф - Пахтакор

«Брага»да оммавий инфекция: «Жил Висенте»га қарши ўйин қолдирилди

Баҳо:
+ | -

Португалия чемпионатининг 2-туридан ўрин олган «Брага» ва «Жил Висенте» ўртасидаги 16 август куни бўлиб ўтиши керак бўлган ўйин қолдирилди. Бунга «Брага» футболчилари орасида ошқозон-ичак инфекцияси тарқалгани сабаб бўлди.

Жамоа матбуот хизмати томонидан эълон қилинган баёнотда айтилишича, хасталик жамоанинг еврокубок ўйини учун Болгарияга қилган сафари чоғида тарқала бошлаган. Охирги бир неча соат ичида вазият янада ёмонлашди.

Ҳозирда «Брага» тасарруфида фақат 3 та дарвозабон ва 7 та майдон ўйинчиси қолмоқда. Шу сабабли клуб Португалия чемпионати раҳбарияти ҳамда «Жил Висенте» билан боғланди. Томонлар учрашувни қолдириш бўйича бир қарорга келишди. Баҳснинг янги санаси кейинроқ маълум қилинади.

Киритилди: 13:13, 16.08.2026.
Ўқилди: 177 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик