Кириш Регистрация
16/08 19:00 Насаф 1-2 Пахтакор
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи

"Галатасарой" Эз Абдени Мартинеллига муқобил вариант сифатида кўрмоқда

Баҳо:
+ | -

"Галатасарой" "Реал Бетис" вингери Эз Абдени ҳужум чизиғини кучайтириш учун асосий номзодлардан бири сифатида белгилаб олди. Бу ҳақда Estadio Deportivo хабар берди.

Манбага кўра, Туркия чемпиони "Арсенал" футболчиси Габриэл Мартинеллини харид қила олмаса, марокашлик вингерга жиддий эътибор қаратади.

"Галатасарой" Абдега ҳозирги маошидан анча юқори иш ҳақи таклиф қилиши мумкин. Бироқ "Бетис" футболчи бўйича музокара олиб боришни истамаяпти ва фақат унинг шартномасида кўрсатилган 60 млн евролик товон пули тўланган тақдирдагина трансферни кўриб чиқади.

Хабарларга кўра, "Галатасарой" вакиллари Абденинг атрофидагилар билан аллақачон боғланган. Бироқ футболчининг ўзи Испанияда қолишни афзал кўрмоқда.

Унинг агенти Антонио Кааманьо маълум қилишича, Абде "Бетис" сафида ўз ўрнини мустаҳкамлаш ва Чемпионлар лигасида иштирок этишни истайди.

Эз Абде 2023 йилда "Барселона"дан "Реал Бетис"га ўтган. Унинг Андалусия клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган.

Киритилди: 13:42, 16.08.2026.
Ўқилди: 416 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик