"Боруссия" бош мураббийи Юрген Клопп ҳимоячи Матс Хуммельснинг тез орада сафга қайтишини маълум қилди.
"Матс гавдасининг орқа қисмида қуймуч нервлари шикастланган. Унда ҳалигача оғриқ бор, аммо айтишим мумкинки, у жуда тез орада сафга қайтади. Шу билан бирга шанба куни "Нюрнбеорг"га қарши ўйинда майдонга тушишига кафолат бера олмайман", деди Клопп.
Эслатиб ўтамиз, Хуммельс Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг "Наполи"га қарши учрашувида (1:2) жароҳат олганди.













