Жоау Канселу «Барселона»га қайтишга жуда яқин турибди. 32 ёшли ҳимоячи «Ал-Ҳилол» раҳбарияти билан шартномани бекор қилиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ва Саудия Арабистони ОАВлари хабар бермоқда.
Каталония клуби португалиялик футболчининг яқин кунлар ичида жамоага келиб қўшилишини кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Канселу ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини «Барселона»да ижара асосида ўтказган эди. Шунингдек, у 2023/24 йилги мавсумда ҳам «Манчестер Сити»дан ижарага олиниб, «блауграна» шарафини ҳимоя қилган.













