«Лилль» бош мураббийи Давиде Анчелотти клуб 18 ёшли ярим ҳимоячи Айюб Буаддининг трансфери бўйича музокаралар олиб бораётганини тасдиқлади.
Илгарироқ The Telegraph нашри «Манчестер Сити» ушбу футболчининг трансфери устида ишлаётгани ҳақида хабар берган эди. «Лилль» футболчини сотишни хоҳламаяпти ва у учун камида 85 миллион фунт (атрофида 100 миллион евро) талаб қилмоқда. Марокашлик футболчи «шаҳарликлар» билан шартнома шартларини келишиб олгани хабар қилинган.
«Албатта, музокаралар кетамоқда. Унга жуда кўплаб клублар томонидан қизиқиш бор. У жуда-жуда яхши ўйинчи ва у биз билан қолишига умид қиламан.
Уни нима айрича қилади? У жуда кучли характер эгаси. Майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам бениҳоя оқилона ҳаракат қилади ва жуда улғайган. У 18 ёшда, аммо майдонда ўзини худди 32 ёшдагидек тутади.
Техник жиҳатдан у жуда кўп қиррали. Шунингдек, жисмонан кучли ва яккакурашларда жуда яхши ҳаракат қилади. У яқин ўн йилликда Европанинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири бўлади», — деди Анчелотти.
Ўтган мавсумда Буадди Лига 1 доирасида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та сариқ ва 1 та қизил карточка олди.













