Кириш Регистрация

«Стэмфорд Бридж»даги илк ўйин ҳақида Алонсо: «Янги уйимда бўлиш ҳисси ҳаяжонли эди»

Баҳо:
+ | -

«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо «Реал Сосьедад»га қарши ўртоқлик учрашувидаги (3:1) ғалабадан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Бу мавсумга тайёргарлик доирасидаги жуда яхши ва охирги ўйин бўлди. Баъзи футболчилар учун у бир вақтнинг ўзида мавсум олдидаги биринчи ва охирги учрашувга айланди.

Ўйинда яхши вазиятлар ҳам, яхшилашимиз керак бўлган жиҳатлар ҳам бўлди. Бу босқичда бу нормал ҳолат.

Бутун жамоанинг охир-оқибат бир жойга йиғилгани жуда соз бўлди. Баъзи ўйинчилар 3 кунлик машғулотлардан сўнг майдонда 60 дақиқа ҳаракат қилишди. Бу охирги синов эди. Энди «Фулхэм»га қарши ўйинга тайёргарлик кўриш учун олдимизда бутун бир ҳафта бор, лекин стадиондан олинган таассуротлар жуда ижобий.

Янги уйимни илк бор ҳис қилиш ҳаяжонли кечди. Ишқибозлар жамоани, янги мураббийлар штабини ва шахсан мени жуда иссиқ кутиб олишди, шу сабабли жуда хурсандман.

Биз мухлислар билан яхши алоқа ўрнатишни ва уларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилишни истаймиз. Уларга чиройли футбол намойиш этиб, эвазига улардан энергия олмоқчимиз. Стадиондаги ажойиб муҳит жамоа учун катта суянч бўлади», — деди Алонсо.

Киритилди: 15:44, 16.08.2026.
Ўқилди: 620 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик