Кириш Регистрация
16/08 19:00 Насаф 1-2 Пахтакор
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи

Стоунз "Интер" билан Чемпионлар лигасини ютишни мақсад қилди

Баҳо:
+ | -

"Интер"нинг янги ҳимоячиси Жон Стоунз Милан клубидаги асосий мақсадлари ҳақида гапирди. 32 ёшли англиялик футболчи Италияда янги ўйин услубига мослашиш ва "нерадзуррилар" билан катта совринларни қўлга киритишни исташини таъкидлади. Стоунз "Интер" билан 2028 йил ёзигача шартнома имзолаган.

"Биз клуб тарихида янги саҳифалар очмоқчимиз. А Серия жуда мураккаб чемпионат, бу ерда Чемпионлар лигаси йўлланмалари учун курашадиган кучли жамоалар кўп. Бу чақирувдан хурсандман ва ўзим ўрганмаган янги ўйин услубини синаб кўришни хоҳлайман.

Чемпионлар лигасини ютиш? Сўнгги йилларда жамоа икки марта финалга чиқди ва доимо охиригача курашди. Бу турнирда ғалаба қозониш ҳар доим бизнинг мақсадимиз эканини биламан. Биз бу совринни "Интер" мухлисларига қайтаришни хоҳлаймиз", деди Стоунз.

"Интер" сўнгги йилларда икки марта Чемпионлар лигаси финалига етиб борган. Миланликлар 2023 йилги ҳал қилувчи баҳсда Стоунзнинг собиқ клуби "Манчестер Сити"га 0:1 ҳисобида, 2025 йилда эса "ПСЖ"га 0:5 ҳисобида мағлуб бўлган.

Стоунз "Манчестер Сити"да 10 мавсум ўтказиб, 295 та ўйинда 19 та гол урган ва 20 та йирик совринни қўлга киритган. Англиялик ҳимоячи "Интер"даги дебютини "Бетис"га қарши ўртоқлик учрашувида ўтказди ва ғалаба голини киритди.

Киритилди: 16:25, 16.08.2026.
Ўқилди: 327 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик