«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Луис Энрике клубнинг трансфер бозоридаги сиёсати ҳақида фикр билдирди. Олдинроқ парижликлар сафини ҳужумчи Ферран Торрес тўлдирган эди.
«Ҳозир жуда кўпчилик «ПСЖ»га ўтишни хоҳлайди. Бироқ бизнинг талабларимизга ҳақиқатан ҳам жавоб берадиган футболчиларни топиш жуда мураккаб. Кўпчиликда бизнинг ўйин моделимиз учун зарур бўлган сифатлар етишмайди.
Жамоага янги ўйинчи келиши ортида ҳақиқий катта меҳнат ётади. «ПСЖ»да мен турли томонлар билан музокаралар олиб бориш учун энг қулай позициядаман, аммо бу ҳақда фақат трансфер ойнаси ёпилганидан сўнг батафсил гапира оламан», — деди Энрике RMC Sport нашрига.













