«Ливерпуль» бош мураббийи Андони Ираола жамоанинг мавсум олди йиғинлари доирасидаги ўйинларига баҳо берди. Маълумот учун, мерсисайдликлар ўртоқлик баҳсларида «Лидс Юнайтед» (2:4) ва «Монако»га (2:3) имкониятни бой беришган эди.
«Натижага қарамай, ўтган дам олиш кунларида «Монако»га қарши кечган ўйин менга ва штабимга жуда кўп ижобий жиҳатлар ҳамда фойдали тажриба берди. Биринчи бўлимни, айниқса дастлабки 30 дақиқани жуда сифатли ўтказдик. Александер Исакнинг гол урганини кўриш ёқимли бўлди, тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам жуда кўп яхши вазиятларни кўрдим.
Чикагодаги «Лидс»га қарши ўйинда бўлгани каби асосий муаммомиз — ўйин даражасини баланд ушлаб тура олмаганимизда бўлди. Бунга фақат вақт ўтиши ва машғулотлардаги тинимсиз меҳнат эвазига эришиш мумкин. Майдонда қандай жамоани кўришни истаётганим, бизга қандай интенсивлик, фидойилик ва энергия зарурлиги ҳақида кўп гапирганман. Ҳали яхшилашимиз керак бўлган жиҳатлар жуда кўплиги аниқ, аммо тўғри йўналишда кетаётганимизга ишонаман. Мавсум яқинлашгани сари бу ижобий ўсиш давом этишини кутмоқдаман», — деди Ираола мерсисайдликларнинг расмий сайтига.













