Кириш Регистрация
16/08 19:00 Насаф 1-2 Пахтакор
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи

Сиссе: «Зидан, худди Жордан каби, ўз спорт турининг энг буюк вакилидир»

Баҳо:
+4 | -

Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Жибриль Сиссе Зинедин Зиданни тарихдаги энг буюк футболчи деб атаяди ва уни баскетбол афсонаси Майкл Жорданга қиёслади.

«У Марселнинг хавфли кўчаларидан чиққан кичикроқ бола эди. Жуда оғир ва кўпчиликни комига тортадиган муҳитдан келиб чиққан. Бундай шароитда катта инсонга айланиш осон эмас, аммо у буни уддалади. Дунёнинг энг яхши ўйинчилари шунчаки ўйинларда ғалаба қозонишмайди — улар одамлар ҳаётига таъсир ўтказишади. Зидан буни Муҳаммад Али каби шахсияти эвазига эмас, балки техник маҳорати, ғалаба руҳияти ва нафосати билан амалга оширди.

У ҳеч қачон ҳимояда чуқур ўтириб, дурангга умид қиладиган ўйинчи бўлмаган. У ҳамиша олдинга интилиш ва ғалабани қўлга киритиш имкониятини кўра оларди, у бор жамоада эса ҳамиша имконият бўлган. Бундан ташқари, унинг ажойиб маҳорати, жозибадор финтлари ва маҳсулдорлиги дунё бўйлаб жуда кўп инсонларни француз футболига ошиқ қилди. Терма жамоада у билан бирга ўйнаш мен учун шараф эди. Майкл Жордан сингари у ҳам, менинг назаримда, энг буюкдир», — деди Сиссе Four Four Two нашрига берган интервьюсида.

Киритилди: 17:20, 16.08.2026.
Ўқилди: 520 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик