Италия терма жамоаси ва «Ювентус»нинг афсонавий собиқ ҳужумчиси Алессандро Дель Пьеро Франциянинг «Париж» клубидаги мавсумдан сўнг бутсаларини михга илган Чиро Иммобиленинг қарорига муносабат билдирди.
«Қандай ажойиб фаолият, Чиро! Ишончсиз, голларга, фидойиликка ва ғалабага бўлган иштиёқга бой йўл. Сени самимий бағримга босаман, Бомбардир», — деди Алессандро Дель Пьеро cittaceleste.it нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Чиро Иммобиле фаолиятининг асосий қисмини Италияда ўтказган бўлиб, 4 маротаба А Сериянинг энг яхши тўпурари унвонини қўлга киритган.













