Кириш Регистрация
15/09 00:00 Вильярреал 1-2 Бетис
15/09 00:00 Лидс 4-1 Ньюкасл
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен 1-0 Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака 4-1 Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс 7-1 Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури 4-6 Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан 3-1 Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-1 Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн 4-0 Ан-Наср (СА)
15/09 22:00 Райо Вальекано 2-1 Эспаньол
15/09 23:00 Алавес 0-1 Валенсия
15/09 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ғарафа
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс - Кашива Рейсол
16/09 17:15 Порт - Виссел Кобе

Фабрицио Романо: «Наполи» ва «Челси» сўнгги музокараларни ўтказмоқда

Баҳо:
+ | -

«Наполи» «Челси» ҳимоячиси Бенуа Бадияшиль трансферини якунлашга жуда яқин келмоқда. Охирги соатлардаги айрим ноаниқликлардан сўнг, икки клуб ўртасидаги музокаралар яна ўз изига тушди.

А Серия чемпионлари трансферни якунлашдан атиги бир қадам узоқда туришибди. Бадиашиль Италиядаги фаолиятини бошлашидан олдин фақат сўнгги расмиятчилик масалаларини ҳал қилиш қолди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, «Наполи» ва «Челси» келишувни якунлаш ҳамда француз футболчисининг тиббий кўригини ташкиллаштириш учун яна бир ҳал қилувчи музокарага тайёргарлик кўришмоқда.

«Битимни ёпиш ва тиббий кўрикларни белгилаш учун мулоқот режалаштирилган», — дейди Романо.

Музокаралар атрофидаги турли хил хабарлардан сўнг Романо вазиятга ойдинлик киритди ва иккала клубдан келаётган сигналлар ижобий эканини таъкидлади.

«Клублардан келаётган хабарлар жуда аниқ. «Челси» хайрия ташкилоти эмас ва агар улар трансферга яшил чироқ ёқишаётган бўлса, демак келишув учун асос бор ва жараён олдинга сурилиши мумкин», — дея тушунтирди у.

Шу сабабли Бадияшильнинг ўтиши клублар ўртасидаги навбатдаги мулоқот давомида ҳал бўлиши мумкин.

Агар қолган тафсилотлар муваффақиятли ҳал этилса, «Наполи» ҳимоячининг тиббий кўригини ташкил қилади ва трансферни расман эълон қилади.

25 ёшли марказий ҳимоячи «Челси»га «Монако»дан келиб қўшилган эди, аммо «Стэмфорд Бридж»да асосий таркибнинг муқим аъзосига айланишда қийинчиликка учради.

Киритилди: 17:44, 16.08.2026.
Ўқилди: 981 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик