«Ноттингем Форест» клуби Стивен Бенда билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди.
27 ёшли германиялик голкипер «ўрмончилар» сафига эркин агент мақомида келиб қўшилди. Муруббийлар штаби ва клуб раҳбарияти у билан 1 йиллик шартнома тузди. Келишувда битимни яна бир мавсумга узайтириш банди ҳам кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Бенда 2023 йилдан бери «Фулхэм»га тегишли эди, аммо ушбу вақт оралиғида «дачачилар» сафида 4 та ўйинда майдонга тушди. Жорий йилнинг февраль ойида у «Фейеноорд»га ижарага берилган бўлиб, Нидерландия клуби таркибида 1 та учрашув ўтказди.













