Христос Цолис "Арсенал" сафидаги илк ўйинида икки марта голли узатма муаллифи бўлди.
Лондон клубининг янги футболчиси Англия Суперкубоги доирасида "Манчестер Сити"га қарши учрашувни асосий таркибда бошлади.
24 ёшли ярим ҳимоячи 28-дақиқада Кай Ҳавертцнинг голига ассистентлик қилди. 48-дақиқада эса Мартин Эдегор киритган тўпга голли узатма берди.
Цолис "Арсенал" сафига "Брюгге"дан ўтган. У ўтган мавсум Бельгия чемпионатида 36 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 23 та голли узатмани амалга оширди.













