«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Шальке 04»га қарши ўртоқлик учрашувида ҳисобни очди.
Франциялик юлдуз ўйиннинг 6-дақиқасида рақиб хатосидан унумли фойдаланиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Шу тариқа, Мбаппе ўзининг янги мавсум олдиданги илк учрашувидаёқ гол муаллифига айланди.
Маълумот учун, бу Килиан Мбаппенинг жорий мавсум олдидан биринчи назорат баҳси ҳисобланади.
Бунга қадар Жозе Моуринью бошчилигидаги «Реал» мавсумолди ўйинларида «Леганес»ни 4:1, «Ференцварош»ни 2:1 ва «Депортиво»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган, шунингдек, «Фиорентина» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.
Мадридликлар янги мавсумдаги илк расмий учрашувини 22 августдан 23 августга ўтар кечаси ўтказади. Ла Лиганинг биринчи турида «Реал» сафарда «Эспаньол» меҳмони бўлади.













