Кириш Регистрация
16/08 19:00 Насаф 1-2 Пахтакор
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи

Эдегор: «Арсенал» ўз даражасини кўрсатди»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» сардори Мартин Эдегор Англия Суперкубогидаги ғалабадан сўнг жамоа ўйинига юқори баҳо берди.

Лондонликлар соврин учун баҳсда «Манчестер Сити»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

«Биз ажойиб футбол намойиш этдик. Бу жуда яхши ўйин ва мавсумни бошлаш учун ажойиб усул бўлди.

Мен доимо жамоага имкон қадар кўпроқ ёрдам беришни хоҳлайман — гол уриш ва голли узатмалар амалга ошириш орқали. Янада кўпроқ гол уришни истайман.

Бугун биз ўз даражамизни кўрсатдик. Тайёр эканимизни исботладик. Биз жуда жиддий кайфиятдамиз ва яна шуни такрорлашни хоҳлаймиз. Курашмоқчимиз, яна ғалаба қозонмоқчимиз. Бундай ҳис қанчалик ёқимли эканини билсангиз, уни яна такрорлашни истайсиз.

Биз барча совринларни ютишни хоҳлаймиз», — деди Эдегор TNT Sports нашрига берган интервьюсида.

Киритилди: 21:48, 16.08.2026.
Ўқилди: 561 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик