Кириш Регистрация

Мареска «Арсенал»дан учралган йирик мағлубиятга изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска Англия Суперкубогида «Арсенал»дан учралган 0:3 ҳисобидаги йирик мағлубиятдан сўнг учрашув ҳақида фикр билдирди.

Италиялик мутахассиснинг таъкидлашича, ўйин бошланиши билан ўтказиб юборилган тезкор гол баҳс сценарийсига жиддий таъсир кўрсатган. Шунингдек, у жамоасининг голли вазиятлардан фойдалана олмаганини ҳам қайд этди.

«Ўйиннинг 25-сониясида ўтказиб юборган голимиз, афсуски, баҳснинг кейинги боришига таъсир қилди, деб ўйлайман. Голдан кейин жамоанинг реакцияси анча яхши бўлди.

«Арсенал» иккинчи голни уришига қадар бизда ҳисобни тенглаштириш учун уч ёки тўртта имконият бўлди. Аммо улардан фойдалана олмадик. Кейин иккинчи голни ҳам ўтказиб юбордик ва вазият янада қийинлашди», — деди Мареска.

Шу тариқа, Энцо Мареска «Манчестер Сити» бош мураббийи сифатидаги илк расмий учрашувини мағлубият билан бошлади. «Шаҳарликлар» Англия Суперкубогида совриндан қуруқ қолди.

Мареска жорий ёзда Хосеп Гвардиолани «Манчестер Сити» бош мураббийи лавозимида алмаштирган эди. Италиялик мутахассис бунга қадар «Челси»ни бошқарган.

Киритилди: 22:28, 16.08.2026.
Ўқилди: 1969 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7183]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3496]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3285]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3054]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2228]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2195]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2104]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2090]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2025]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2001]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик