"Ювентус"нинг техник ҳомийси ўзгариши мумкин, деб ёзади Tuttosport. Манбанинг маълум қилишича, Турин клуби Adidas билан музокаралар олиб бормоқда.
Немис компанияси айни пайтда "Ювентус" иш олиб бораётган Nike`дан кўра яхшироқ таклифни илгари сурмоқда.
Америка компанияси билан итальянлар ўртасидаги келишув келаси йил якунига етади.