Кириш Регистрация
16/08 19:00 Насаф 1-2 Пахтакор
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи

Калафьори Артета қўл остида «Арсенал»нинг энг тезкор голини урди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби Англия Суперкубоги финалида «Манчестер Сити» дарвозасига жавобсиз учта гол уриб, ғолибликни қўлга киритди. Учрашувдаги илк голни италиялик ҳимоячи Риккардо Калафьори урди — бу воқеа ўйиннинг 23-сониясидаёқ юз берди.

Маълум бўлишича, ушбу гол Микель Артета бошқаруви остида «Арсенал» урган энг тезкор гол бўлди. Мураббий қўл остида сўнгги етти йил давомида барча турнирларда киритилган жами 668 та гол ичида ҳеч қайси бири бунчалик эрта урилмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Англия чемпионатининг янги мавсуми келаси ҳафтада старт олади, «Арсенал» биринчи турда «Ковентри»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 05:26, 17.08.2026.
Ўқилди: 348 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик