Кириш Регистрация
16/08 19:00 Насаф 1-2 Пахтакор
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи

«Ланс» «ПСЖ»ни мағлуб этиб, Франция Суперкубогига эга чиқди

Баҳо:
+1 | -
Бўлим: ЕВРОПА

2026 йилги Франция Суперкубоги баҳсида «Ланс» ва «ПСЖ» клублари ўзаро тўқнаш келди. Ланс шаҳрида кечган ва Жереми Пиньяр бошқарган беллашувда «Ланс» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндаги ягона голни 32-дақиқада «Ланс» ярим ҳимоячиси Флорьян Товен киритди. 39-дақиқада майдон марказида қўполлик ишлатгани учун «Ланс» ҳимоячиси Киллиан Антонио майдондан четлатилди. 86-дақиқада эса «ПСЖ» ҳимоячиси Нуну Мендеш қизил карточка олди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Луис Энрике шогирдлари 34 турда 76 очко жамғариб, Франция чемпиони бўлишган эди. «Ланс» эса 70 очко билан 2-ўринни эгаллаган ва Франция Кубоги финалида «Ницца»ни 3:1 ҳисобида енгиб, кубокни қўлга киритган эди.

Киритилди: 05:38, 17.08.2026.
Ўқилди: 1029 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик