Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 2-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Артета: «Биз бунинг учун нима талаб этилишини биламиз»

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета Англия Суперкубоги-2026 доирасида «Манчестер Сити» устидан қозонилган йирик ғалабадан (3:0) сўнг жамоасининг кетма-кет иккинчи марта Англия Премьер-лигасида зафар қучиш имкониятлари ҳақида тўхталиб ўтди.

«Бу туйғуни яна бошдан кечиришни истайман, бундай иштиёқ пайдо бўлади. Ушбу лаҳзани ва бундан ҳам ёрқинроқ лаҳзаларни яна қайта яшашни хоҳлайман ва бунинг учун нима талаб этилишини жуда яхши биламиз. Вазифа канчалик мураккаб эканини тушуниб турибмиз, шу боис клубимизда шунчаки муваффақиятни такрорлашга интилмаганмиз. Бунинг учун фавқулодда нимадир қилиш кераклигини биламиз ва биз бунга тайёрмиз», — дейди Артета «Арсенал» расмий сайтига.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» 2025/2026 йилги Англия Премьер-лигаси мавсумини 38 та ўйинда 85 очко жамғариб, чемпионлик билан якунлаган эди. 

Киритилди: 06:40, 17.08.2026.
Ўқилди: 534 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик