Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

Мареска: «Трансфер ойнаси ёпилгунига қадар албатта нимадир қиламиз»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска Англия Суперкубогида «Арсенал»дан учралган йирик мағлубиятдан (0:3) сўнг клубнинг трансфер режалари ҳамда майдонга тушмаган етакчи ярим ҳимоячи Родри ҳақида тўхталиб ўтди.

«Ўйингача ҳам таркибга нима кераклигини яхши билар эдик. Бу ўйин натижасидан қатъи назар, барибир шундай фикрда бўлардик. Нима қилиш кераклигини жуда аниқ тушуниб турибмиз ва трансфер ойнаси ёпилгунига қадар албатта нимадир қиламиз», — деди мураббий Sky Sports нашрига.

«Родри — Жоҳон чемпиони ва "Олтин тўп"ни қўлга киритган футболчи. Ҳар бир жамоага Родрига ўхшаш ўйинчи керак. Гап Родрини қанчалик қўмсаганимизда эмас. Бугун майдонга тушганларга келсак… Менимча, Эллиот Андерсон жуда яхши ўйнади — бу унинг илк ўйини эди. Матео Ковачич ҳам яхши ҳаракат қилди.

Бундай мағлубиятдан сўнг таҳлил қилиш учун кўплаб жиҳатларни топиш мумкин. Биз шунчаки ҳаммасини тўғри таҳлил қилишимиз, содир бўлган воқеаларни кўриб чиқишимиз ва диққатимизни кейинги ўйинга қаратмоғимиз лозим», деди Мареска.

Киритилди: 07:20, 17.08.2026.
Ўқилди: 783 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик