«Манчестер Сити» клуби испаниялик ярим ҳимоячи Родрининг «Барселона»га сотилиши фонида Франциянинг «Лилль» клуби хавбеки Айюб Буадди трансфери бўйича фаол иш олиб боришни режалаштирмоқда.
Кутилишича, Марокаш терма жамоасининг 18 ёшли футболчиси бир йилдан сўнг эмас, айнан шу ёзги трансфер ойнасида инглиз клубига ўтади.
«Шаҳарликлар» аллақачон иқтидорли ярим ҳимоячи билан шахсий шартнома шартларини келишиб олишган.













