Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 2-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

«Тоттенхэм» Викариони «Ювентус»га ижарага беришдан бош тортди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» клуби дарвозабон Гульельмо Викариони «Ювентус»га ижарага бериш бўйича қилинган таклифни рад этди.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар қилишича, «шпорлар» туринликларнинг кейинчалик мажбурий сотиб олиш шартисиз ижарага олиш таклифига рози бўлишмаган. Шу сабабли ушбу трансфер музокаралари тўхтаб қолди. Лондонликлар ўз позициясини юмшатмаса, италиялик дарвозабоннинг Туринга ўтиши амримаҳол бўлиб қолмоқда.

Зион Судзуки трансфери барбод бўлгач, «Ювентус» диққатини яна «Астон Вилла» посбони Эмилиано Мартинесга қаратди. Бир томондан ўзи ҳам Судзукини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган «Астон Вилла» аргентиналик посбон учун 10 миллион евро сўрамоқда. «Ювентус» эса 7 миллион евро + 3 миллион евро бонус таклиф қилган. Томонлар ўртасидаги бу фарқни осонгина бартараф этса бўладиган фарқ деб баҳолашмоқда.

Киритилди: 07:35, 17.08.2026.
Ўқилди: 544 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик