"Арсенал" ҳимоячиси Рикардо Калафьори Англия Суперкубоги тарихида сўнгги 58 йил ичидаги энг тезкор гол муаллифига айланди, деб хабар бермоқда Opta.
Англия Суперкубоги–2026 финалида "Арсенал" "Манчестер Сити"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда ҳисоб 23-сониядаёқ очилди — 24 ёшли италиялик ҳимоячи Калафьори рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Бу гол Англия Суперкубогида 1968 йилдан буён урилган энг тезкор гол бўлди. Ўшанда "Манчестер Сити" ҳужумчиси Бобби Оуэн "Вест Бромвич"га қарши баҳсда шундай натижа қайд этган эди.
Учрашувнинг қолган қисмида "Арсенал" сафида Кай Ҳаверц ва Мартин Эдегор ҳам гол урди. Натижада лондонликлар 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" 2025/2026 йилги Англия Премьер-лигаси мавсумини чемпион сифатида якунлаган. Жамоа 38 та учрашувда 85 очко тўплаган. Шунингдек, ўтган мавсумда Чемпионлар лигаси финалигача етиб борган "тўпчилар" ҳал қилувчи баҳсда ПСЖга 1:1 (пенальтилар сериясида 3:4) ҳисобида мағлуб бўлган эди.













