Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро

"Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" "Байер" ҳимоячиси учун кураш олиб бормоқда

Баҳо:
+ | -

FootballTransfers журналисти Стив Кей маълумотига кўра, "Манчестер Юнайтед" "Байер" ҳимоячиси Жаррелл Куансани ўз сафига қўшиб олиш учун "Арсенал" билан рақобатлашишга тайёр.

Лондон клуби аллақачон 23 ёшли футболчининг трансфери юзасидан "Байер" билан музокараларни бошлаган. "Манчестер Юнайтед" эса эҳтимолий трансфер шартларини муҳокама қилиш учун Куансани вакиллари билан алоқага чиққан.

Англиялик футболчи марказий ҳимоячи ва ўнг қанот ҳимоячиси позицияларида ҳаракат қила олади. Унинг универсаллиги Премьер-лиганинг ҳар икки клуби учун ҳам жозибадор жиҳатлардан бири сифатида қайд этилмоқда.

Ҳозирча Куанса учун курашда "Арсенал"нинг имкониятлари юқорироқ баҳоланмоқда. Бироқ "Байер" ўз футболчисини осонликча қўйиб юбормоқчи эмас. Леверкузенликлар уни "Ливерпуль"дан харид қилиш учун сарфлаган 35 млн евродан сезиларли даражада кўпроқ маблағ талаб қилишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ "Ливерпуль" Куансани шу ёзнинг ўзида 80 млн евро эвазига қайтариб сотиб олиш ҳуқуқига эга эди. Бироқ ушбу опциянинг амал қилиш муддати аллақачон якунланган.

Киритилди: 11:53, 17.08.2026.
Ўқилди: 1119 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик