"Манчестер Сити" ҳужумчиси Омар Мармуш "Тоттенхэм"нинг жиддий қизиқишига қарамай, катта эҳтимол билан Лондон клубига ўтмайди. Бу ҳақда "Эвертон"нинг собиқ бош директори Кит Уайнесс Football Insider нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Манбага кўра, "Тоттенхэм" трансфер суммасидан ташқари агентлик ҳақи, футболчига бериладиган кўтарма пули ва бошқа харажатлар учун яна тахминан 23,4 млн евро сарфлашига тўғри келади.
Шунингдек, мисрлик ҳужумчининг маоши ҳам трансфер учун жиддий тўсиқ бўлиши мумкин. Мармуш йилига тахминан 17 млн евро ишлаб топади. Кит Уайнесснинг фикрича, бундай молиявий шартлар "Тоттенхэм" учун келишувни амалга оширишни анча қийинлаштиради.
Аввалроқ "Манчестер Сити" Англия Суперкубоги учун баҳсда "Арсенал"га 0:3 ҳисобида йирик мағлубиятга учраган эди. Омар Мармуш мазкур учрашувда 37 дақиқа майдонда ҳаракат қилди ва гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.













