"Брайтон" таянч ярим ҳимоячиси Карлос Балеба ёзги трансфер ойнасида жамоасини тарк этиши мумкин.
Daily Mail Sport маълумотига кўра, "Брайтон" 22 ёшли камерунлик футболчини тахминан 70-76 млн евро эвазига сотишга тайёр. Балебага "Манчестер Юнайтед" ҳамон жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манчестер клуби футболчини бир йилдан ортиқ вақтдан буён кузатиб келяпти.
Аввалроқ "Брайтон" ўз ярим ҳимоячиси учун тахминан 117 млн евро талаб қилгани сабабли трансферни амалга ошириш қийинлашган эди. Энди эса клуб талаб қилаётган сумма сезиларли даражада пасайган.
Шу билан бирга, Балеба учун курашга "Ньюкасл" ҳам қўшилгани таъкидланмоқда.
Карлос Балеба ўтган мавсумда барча мусобақалар доирасида 35 та учрашувда майдонга тушди, аммо гол ёки голли узатма қайд эта олмади.













