Кириш Регистрация

Рўзиқул Бердиев «Насаф» бошқарувида 500-ўйинини ўтказди

Баҳо:
+ | -

«Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Қарши клуби бошқарувидаги 500-учрашувини ўтказди. Мутахассис учун юбилей ўйини Суперлига 17-туридан ўрин олган «Пахтакор»га қарши баҳсга тўғри келди.

Қаршида ўтказилган учрашувда «Насаф» Тошкент жамоасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Шунга қарамай, мазкур баҳс Бердиевнинг узоқ йиллик мураббийлик фаолиятидаги муҳим тарихий кўрсаткич бўлди.

Рўзиқул Бердиев бошқарувида «Насаф» қайд этган натижалар:

  • 500 та ўйин;
  • 263 та ғалаба;
  • 121 та дуранг;
  • 116 та мағлубият.

Шу тариқа, қаршиликлар Бердиев қўл остидаги учрашувларнинг 52,6 фоизида ғалаба қозонган. Жамоа 76,8 фоиз баҳсда майдонни камида бир очко билан тарк этган.

Бердиев 2012 йил охиридан буён «Насаф» бош мураббийи сифатида фаолият олиб бормоқда. Унинг раҳбарлигида жамоа илк бор Ўзбекистон чемпиони бўлди, бир неча марта мамлакат кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди.

54 ёшли мутахассиснинг «Насаф» билан алоқаси мураббийлик фаолиятидан анча олдин бошланган. У 1997–2008 йилларда Қарши клуби шарафини футболчи сифатида ҳам ҳимоя қилган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:45, 17.08.2026.
Ўқилди: 809 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7257]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3529]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3345]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3084]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2329]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2219]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2179]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2157]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2059]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2055]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик