«Челси» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес ҳануз «Манчестер Сити»нинг қизиқиш доирасида. Бироқ энди «шаҳарликлар» аргентиналик футболчи учун 120 миллион фунтдан (140 миллион евро) кўпроқ тўлашига тўғри келади.
«Манчестер Сити» Фернандесни 120 миллион фунтга сотиб олиш имкониятини қўлдан бой берди — «Челси» бу таклиф учун жума оқшомига қадар муддат белгилаган эди.
Энди «кўклар» юқорироқ сумма талаб қилади, чунки футболчига ўринбосар топиш учун қолган вақт янада қисқарди. Бу ҳақда журналист Мэтт Лоу хабар бермоқда.













