«Ювентус» яқин вақт ичида Гульельмо Викариони ўз сафига қўшиб олади.
Дарвозабон аллақачон Туринга етиб келган, дея хабар берди журналист Ромео Агрести. Инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, италиялик футболчи «Тоттенхэм»дан бир йилга ижарага олинади ва уни 8+2 миллион евро эвазига сотиб олиш имконияти ҳам мавжуд.
Италияда Викарио «Эмполи», «Венеция», «Кальяри» ва «Перуджа» клублари шарафини ҳимоя қилган. АПЛда эса у уч мавсум ўтказди.













