Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

«Манчестер Юнайтед» Бруну Фернандеш бўйича барча таклифларни рад этади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасида жамоа сардори Бруну Фернандеш бўйича тушадиган ҳар қандай таклифни рад этишга қарор қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Манбага кўра, ўтган ҳафтада 31 ёшли португалиялик ярим ҳимоячига «Галатасарой», «Ювентус» ва «Милан» қизиқиш билдирган. Туркия клуби умумий қиймати 50 млн еврога етиши мумкин бўлган таклиф ҳам тайёрлаган.

Бироқ манкунианликлар раҳбарияти Фернандеш ҳеч қандай сумма эвазига сотилмаслигини билдирган. Клубнинг ҳозирги позицияси ўтган ёздагидан фарқ қилади. Ўшанда «Юнайтед» футболчига Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубидан тушган таклиф бўйича қарорни мустақил қабул қилиш имконини берганди.

Фернандешнинг амалдаги шартномаси яна бир мавсумга мўлжалланган. У ўтган мавсум Англия Премьер-лигасида 21 та голли узатма амалга ошириб, турнирнинг янги рекордини ўрнатган.

Киритилди: 21:34, 17.08.2026.
Ўқилди: 521 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик