Кириш Регистрация
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс 2-1 Кашива Рейсол
16/09 15:00 Сеул 0-1 Персиб
16/09 17:15 Порт 1-2 Виссел Кобе
16/09 17:15 Конг-Виттел 1-1 Мельбурн Виктори
16/09 21:00 Холидия 0-0 Насаф
16/09 21:00 Ал-Ваҳда 3-2 Кувайт СК
16/09 21:00 Ан-Наҳда 1-1 Ат-Таъвун
16/09 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-2 Ист Бенгал
16/09 22:00 Атлетико 4-0 Осасуна
16/09 22:00 Депортиво 0-1 Севилья
16/09 23:15 Ар-Райян 4-3 Ал-Файсалий
16/09 23:15 Аш-Шорта 1-0 Ас-Сийб
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо

Боэли ва Уолтер "Челси"даги улушларини сотмоқчи

Баҳо:
+2 | -

"Челси" ҳаммулкдорлари Тодд Боэли ва Марк Уолтер клубдаги акцияларини сотишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.

Манба маълумотига кўра, "кўклар" акциядорлари ўз улушларини клубнинг мажоритар эгаси ҳисобланган Clearlake компаниясига сотиш бўйича музокара олиб бормоқда. Аввалроқ Clearlake "Челси" акцияларининг қарийб 60 фоизига эгалик қилиши хабар қилинган эди.

Боэли ва Уолтер 2022 йилда "Челси"ни Роман Абрамовичдан 2,5 млрд фунт стерлингга сотиб олган инвесторлар гуруҳи таркибига кирган. Кейинги йилларда икки бизнесмен билан Clearlake ўртасида клубни ривожлантириш стратегияси борасида бир неча бор келишмовчиликлар юзага келган.

Музокаралар Марк Уолтер бошқа йирик активларини ҳам сотишга ҳаракат қилаётган бир пайтда кечмоқда. Унинг бизнес империяси тартибга солувчи идоралар томонидан кучайтирилган назорат остида экани қайд этилмоқда.

66 ёшли америкалик бизнесмен яқинда НБАнинг "Лейкерс" клубини рекорд 12 млрд долларга сотгани ҳам хабар қилинган эди.

Киритилди: 22:07, 17.08.2026.
Ўқилди: 888 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик