"Страсбур"нинг 22 ёшли парагвайлик ҳужумкор ярим ҳимоячиси Хулио Энсисо "Ипсвич"га ўтди. Бу ҳақда Англия клубининг расмий сайти хабар берди.
Футболчи янги жамоаси билан 2031 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Трансфернинг молиявий тафсилотлари расман ошкор қилинмаган.
The Athletic маълумотига кўра, бонусларни ҳам ҳисобга олганда, келишув қиймати 30 млн евродан ошади.
Энсисо ўтган мавсумда "Страсбур" сафида барча мусобақалар доирасида 42 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Парагвайлик футболчи "Ипсвич" муҳитига бегона эмас. У 2024/25 йилги мавсумда ҳам ушбу клуб сафида ҳаракат қилиб, 13 та учрашувда 2 та гол ва 3 та голли узатма қайд этган.













