Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

ФИФА Инфантинони танқид қилган ходимини ишдан бўшатди

Баҳо:
+ | -

ФИФА ташкилоти бош оператив директори Кевин Ламур билан ҳамкорликни тўхтатди. У аввалроқ ташкилот президенти Жанни Инфантинони ошкора танқид қилган эди. Бу ҳақда Sky News хабар бермоқда.

ФИФА вакиллари Ламурнинг ташкилотдаги фаолияти 17 август куни якунланганини тасдиқлади, бироқ унинг истеъфоси сабабларини очиқламади.

Июль ойида Кевин Ламур ФИФА турнирлари ҳуқуқларини амалга ошириш билан шуғулланиши керак бўлган FIFA Forward Enterprise (FFE) лойиҳасига қарши чиққан эди. Ушбу режага кўра, янги компаниянинг қарийб 20 фоиз улуши хусусий инвесторларга сотилиши кўзда тутилган эди.

Ламур лойиҳани тайёрлашдаги шаффофликнинг йўқлиги сабабли ташкилот ходимлари чалкашликка солинганини таъкидлаган. У FFE’ни «бир инсоннинг яккахон лойиҳаси» деб атаб, футбол раҳбарларини жараёнга аралашишга чақирган.

Ламурнинг эътирозларидан сўнг Жанни Инфантино ушбу режалардан воз кечган бўлса-да, футбол жамоатчилиги томонидан ФИФА президенти шаънига билдирилаётган эътирозлар ҳамон тўхтагани йўқ.

Киритилди: 06:17, 18.08.2026.
Ўқилди: 445 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик