Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 2-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Бокс. Шаҳрам Ғиёсов нега Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтармаслигини айтди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов журналист Амирхон Умаровнинг “Марказда гаплашамиз” кўрсатувида меҳмон бўлиб, ўзига мунтазам равишда жанг таклиф қиладиган рақибининг чорловларига қандай муносабатда эканига ойдинлик киритди.

Дастур давомида бошловчи исм-шарифларни очиқламаган ҳолда, боксчига мунтазам равишда жангга чорлайдиган ҳамкасби ҳақида савол бериб, бу масалага қачон нуқта қўйилиши билан қизиқди. Бокс мухлисларига яхши маълумки, ушбу вазиятда гап Ғиёсовнинг азалий рақиби Шоҳжаҳон Эргашев ҳақида бормоқда.

“Мен нуқта қўймайман, барчасига ҳаётнинг ўзи нуқта қўяди. Биз эмас, бизнинг қилаётган ишимиз, босиб ўтаётган йўлимиз сўзлаши керак. Бизни кузатаётган инсонлар гапирсин. Ким 'визов' ташлайди, ким ёмон ёки яхши гапиради — менга умуман фарқи йўқ. Ортимдан отилган тошларга қарамайман, менинг битта мақсадим бор ва фақат олдинга бораман”.

Шунингдек, суҳбат давомида бошловчининг “Сизнинг бу позициянгизни рақибингиз қачон тушуниб етади, деб ўйлайсиз?” деган саволига Ғиёсов кескин тарзда жавоб қайтарди:

“Тушунмайдиганлар ҳаётда ҳам тушунмайди. Тушунчаси паст инсонлар буни ҳеч қачон тушунмайди”, дея таъкидлади чарм қўлқоп устаси.

Маълумот ўрнида, профессионал бокснинг биринчи ярим ўрта (супер енгил) вазн тоифасида ҳаракат қилувчи ўзбекистонлик боксчилар — Шаҳрам Ғиёсов ва Шоҳжаҳон Эргашев ўртасидаги зиддият анча йиллардан буён давом этиб келади. Ижтимоий тармоқлар орқали бир неча бор тортишувлар кузатилган бўлса-да, ҳозирча улар профессионал боксда тўқнаш келмаган.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 15:09, 18.08.2026.
Ўқилди: 763 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик