Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

"Манчестер Юнайтед" Камавингага "Реал"даги маоши оширилган беш йиллик шартнома таклиф қилмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар "Реал" ярим ҳимоячиси Эдуарду Камавингани сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда испаниялик журналист Мигель Серрано хабар берди.

Манбага кўра, Англия клуби 23 ёшли французга беш йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр. "Манчестер Юнайтед"да Камавинганинг маоши ҳозирги даромадига нисбатан тахминан 50 фоизга оширилиши ва йилига 9 млн евро атрофида бўлиши мумкин.

Манчестер клубининг Камавингага қизиқиши янги эмас. Июн ойидаёқ "Юнайтед" футболчининг трансфери шартларини билиш учун "Реал" билан алоқага чиққан эди. Ўшанда Мадрид клуби француз учун тахминан 60 млн евро талаб қилаётгани хабар қилинган.

Айни пайтда Камавинганинг ўзи "Сантьяго Бернабеу"ни тарк этишга шошилмаяпти. Аввалги хабарларга кўра, француз "Реал"да қолиб, асосий таркибдаги ўрни учун курашишни афзал кўради. Шунга қарамай, мадридликлар муносиб таклиф тушса, уни сотиш имкониятини бутунлай истисно қилмаган.

Камавинганинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнга қадар мўлжалланган. У Мадрид клубига 2021 йилда "Ренн"дан келиб қўшилган.

Transfermarkt портали 23 ёшли ярим ҳимоячининг ҳозирги бозор қийматини 50 млн еврога баҳоламоқда. Камавинга марказий ва таянч ярим ҳимоячи позицияларидан ташқари, зарурат туғилганда чап қанот ҳимоясида ҳам ҳаракат қила олади.

 

Киритилди: 15:45, 18.08.2026.
Ўқилди: 1451 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик