Германиялик ҳужумчи Никлас Фюллькруг "Вест Хэм Юнайтед"дан ижара асосида "Вердер"га ўтди. Бу ҳақда Бремен клубининг расмий сайти хабар берди.
Клублар ўртасидаги ижара шартномаси 2026/27 йилги мавсум якунига қадар амал қилади.
Фюллькруг "Вердер" тарбияланувчиси ҳисобланади ва аввал ҳам клубнинг асосий жамоаси сафида тўп сурган. Шунингдек, германиялик футболчи фаолияти давомида "Гройтер Фюрт", "Нюрнберг", "Ганновер-96", Дортмунднинг "Боруссия"си ва "Милан" клубларида ўйнаган.
Ҳужумчи 2026 йил январидан "Милан" сафида ижара асосида ҳаракат қилди. У "россонерилар" таркибида 20 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди.
Transfermarkt портали маълумотига кўра, Фюллькругнинг ҳозирги бозор қиймати 3,5 млн еврони ташкил этади.













