Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

Флик режаларига кирмаган Эктор Форт Ла Лиганинг бошқа клубига ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Реал Сосьедад" "Барселона" ҳимоячиси Эктор Фортни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.

Инсайдер Маттео Моретто маълумотига кўра, Сан-Себастьян клуби 20 ёшли футболчининг эҳтимолий трансфери юзасидан сўров юборган. Шу тариқа, басклар Форт учун курашга қўшилди.

Катта иқтидор эгаси сифатида баҳоланаётган футболчи ҳозирча "Барселона" бош мураббийи Ханси Фликнинг асосий режаларидан ўрин олмаган. Манбага кўра, мураббийлар штаби унинг ўрнига Хави Эспартга кўпроқ ишонч билдиришга қарор қилган.

Фортни қўлга киритиш учун асосий даъвогарлардан бири "Боруссия Дортмунд" бўлиб турибди. Германия клуби футболчининг трансфери бўйича "Барселона" билан музокараларни бошлагани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган. Айрим маълумотларга кўра, каталонияликлар Форт учун камида 20 млн евро олишни истамоқда.

Эктор Форт ўтган мавсумни ижара асосида "Эльче" таркибида ўтказди. Испаниялик ҳимоячи Ла Лигада 14 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди. Шунингдек, Испания кубогида 3 та ўйинда майдонга тушиб, бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилди. Мавсум давомида елкасидан олган жароҳати унинг мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишига тўсқинлик қилди.

Форт "Барселона" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2006 йил 2 августда туғилган ва асосан ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ҳаракат қилади. Футболчининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 12 млн еврога баҳоламоқда.

Айни пайтда Форт ва унинг агенти келиб тушаётган таклифларни ўрганиб чиқмоқда. Футболчининг асосий мақсади — мунтазам ўйин амалиётига эга бўладиган ва кейинги ривожланиши учун қулай шароит яратадиган клубни танлаш. "Реал Сосьедад"нинг курашга қўшилиши эса ёш ҳимоячининг келажаги борасидаги рақобатни янада ошириши мумкин.

Киритилди: 18:46, 18.08.2026.
Ўқилди: 691 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик