Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
08/09 21:45 Брюгге - Астон Вилла
08/09 21:45 АЕК - ЛАСК
08/09 23:59 Реал Мадрид - Интер
08/09 23:59 Порту - Манчестер Сити
08/09 23:59 Боруссия Д - Вильярреал
08/09 23:59 Лилль - Бетис
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона - Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт - Викинг

Суперлига. "Бухоро" — "Нефтчи". Таркиблар маълум

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган "Бухоро" — "Нефтчи" учрашуви олдидан жамоаларнинг бошланғич таркиблари маълум бўлди.

Баҳс 18 август куни "Бухоро ФА" стадионида соат 20:00 да бошланади. Учрашувни Фирдавс Норсафаров бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Зуфар Элибоев ва Элнур Дониёров ёрдам беради. VAR ҳаками вазифасини Аскер Нажафалиев, AVAR вазифасини эса Алишер Усмонов бажаради.

"Бухоро" бош мураббийи Александр Хомяков бошланғич таркибга Умиджон Ҳамроев, Хуршидбек Мухторов, Кирил Тодоров, Сардор Қулматов, Шаҳбоз Жўрабеков, Шерзод Эсанов, Владимир Родич, Жавоҳир Рўзиев, Равшан Хайруллаев, Темур Мамасиддиқов ва Шаҳзодбек Убайдуллаевни киритди.

Бухороликлар захирасидан Нодирбек Аҳмаджонов, Аббос Умаров, Исломбек Баратов, Қувондиқ Рўзиев, Ника Качавара, Анваржон Жўраев, Асилбек Қаюмов, Ширинбой Абдуллаев ва Доминик Бегич жой олган.

"Нефтчи" бош мураббийи Исломбек Исмоилов эса Ботирали Эргашев, Нурмуҳаммад Абдуғаниев, Боян Сигер, Муҳсинжон Убайдуллаев, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Фаррух Сайфиев, Хуршид Ғиёсов, Асилбек Жумаев, Владимир Йовович, Алишер Одилов ва Стипе Перицани асосий таркибда майдонга туширади.

Фарғоналиклар захирасидан Рустамбек Фомин, Иззатилло Пўлатов, Азизбек Эримбетов, Нурбек Сарсенбаев, Коффи Куао, Акбар Тўраев, Билолхон Тошмирзаев, Зоран Марушич ва Жамшид Искандеров жой олди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:10, 18.08.2026.
Ўқилди: 1312 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик