Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Лукаку: "Бу жуда катта умидсизлик"

Баҳо:
+ | -

"Фенербахче" ҳужумчиси Ромелу Лукаку Чемпионлар лигаси саралашининг плей-офф босқичи биринчи учрашувида "Лион" билан қайд этилган 1:1 ҳисобидаги дуранг ҳақида фикр билдирди.

"Бу жуда катта умидсизлик. Жамоамиз яхшироқ ўйнади. Биринчи бўлимда рақиб яратган илк хавфли вазиятданоқ гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда эса муносиб жавоб қайтардик ва уни гол билан бошладик. Энди биз яхши тайёргарлик кўришимиз ва тўлиқ тикланишимиз керак", — дея Лукакунинг сўзларини УЕФА расмий сайти келтиради.

Жавоб учрашуви бир ҳафтадан сўнг — 26 август куни Францияда бўлиб ўтади. Ғолиб жамоа Чемпионлар лигасининг умумий босқичига йўлланма олади, мағлуб бўлган клуб эса Европа лигасида иштирок этади.

Киритилди: 08:13, 19.08.2026.
Ўқилди: 882 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик