"Брайтон" расмий сайти орқали "Юнион" ҳужумчиси Промис Дэвид Акинпелуни ижара асосида ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. Келишувда муайян шартлар бажарилган тақдирда футболчини мажбурий сотиб олиш банди ҳам мавжуд.
"Биз Промисни анчадан бери кузатиб келяпмиз. У аниқ ифодаланган марказий ҳужумчи бўлиб, ажойиб жисмоний кўрсаткичларга ва яхши натижадорликка эга. Унинг терма жамоа ва еврокубоклардаги тажрибаси жорий мавсумда биз учун жуда қимматли бўлади, деб умид қиламиз", — деди Англия клуби спорт директори Майк Кейв.
25 ёшли Дэвид, шунингдек Тоби лақаби билан ҳам танилган, "Юнион" сафида 82 та ўйин ўтказиб, 41 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Канада терма жамоаси сафида эса у 14 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урган. Улардан бири 2026 йилги жаҳон чемпионатида қайд этилган.













