Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-0 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

Моуриньо янги трансферлар ҳақида

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо клубнинг трансфер бозоридаги фаолияти ҳақида фикр билдирди.

Португалиялик мутахассис жамоасига бошқа янги футболчилар келишига эҳтиёж йўқлигини айтди.

"Яна трансферлар керакми? Йўқ. Менга ҳозирги таркиб ёқади. Бизда етарлича вариантлар ва футболчилар бор. Шунингдек, мен футболчиларни ривожлантира олишимга ишонаман", — деди Моуриньо El Chiringuito'га берган интервьюсида.

Жорий ёзда "Реал" сафига Дензел Дюмфрис, Ибраима Конате, Бернарду Силва, Марк Кукурелья, Карлос Эспи ва Ян Диоманде қўшилди.

Мадрид клуби ушбу трансферлар учун жами қарийб 225 миллион евро сарфлади. Шу билан бирга, футболчилар сотувидан тушган даромад деярли 60 миллион еврога етди.

Киритилди: 08:45, 19.08.2026.
Ўқилди: 1554 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик