Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

Гарначонинг собиқ севгилиси ўғли билан уйдан кетишига тўғри келганини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Айни пайтда «Челси»дан ижара асосида «Астон Вилла» сафида тўп тепаётган Алехандро Гарначонинг собиқ севгилиси Ева Гарсия футболчи билан боғлиқ оилавий вазият ҳақида ижтимоий тармоқда баёнот берди.

Гарсиянинг сўзларига кўра, у ва октябрь ойида 3 ёшга тўладиган ўғли Энцо яшаб турган уйни тарк этишга мажбур бўлган. Испаниялик аёл ижтимоий тармоқда кичик бола олдида дарвозаси ёпилган уйнинг оқ-қора суратини ҳам эълон қилди.

«Бир кун келиб, ўғлим билан ҳаётимизни қайтадан қурган уйимиз билан хайрлашишга тўғри келишини ҳеч қачон ўйламаган эдим. Ҳамма нарса ўзгарганидан кейин айнан шу ерда икки кишилик оила сифатида илк қадамларимизни қўйдик. Бошқа иложим қолмаган пайтда кучли бўлишни ҳам шу ерда ўргандим.

Энди эса буюмларимизни йиғиб, кетишимиз керак. Бу бизнинг хоҳишимиз ёки қароримиз эмас. Бошқа одамларга боғлиқ бўлган шароит ва қарорлар бу ерда қолишимизни имконсиз қилди», — деб ёзди Ева Гарсия.

Киритилди: 12:17, 19.08.2026.
Ўқилди: 593 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик